Биз компаниянгиз Интернетда бизнинг сайтда реклама кампаниясини амалга ошириш истагини билдирганидан хурсандмиз. Бу тўғри танлов! Ахир Интернетдаги реклама бугунги кунда ўз товар ва хизматларингизни илгари суришнинг энг замонавий ва натижали усулларидан бири ҳисобланади.
Torg.com сайтида рекламани жойлаштиришнинг бир нечта афзалликларини кўрсатиб ўтамиз:
- Ўзбекитонда энг кўп фойдаланувчи кирадиган сайт!
Мана бир неча йилдирки, сатимиз Ўзбекистон сайтлари рейтингида етакчилик қилмоқда! Бунга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, ахир бир ойда бизга 1 млн.дан кўп марта ташриф буюришади ва 10 000 000 дан ортиқ саҳифани кўриб чиқишади! - Torg.com – бу энг йирик савдо майдонидир!
Мижозларингиз Сизни ўзлари топишади! Ҳар куни torg.com сайтига зарур хизматлар ва товарларни излаб минглаб одам ташриф буюради. Балки улар айнан Сиз реклама қилаётган нарсани излаётгандир? - Бўлимлар бўйича реклама, таргетингнинг қулай ва самарали форматлари!
Реклама блоклари сайтда шундай жойлаштирилганки, улар сайт фойдаланувчисининг ғашини келтирмайди, балки сайт фойдаланувчилари албатта қизиқиб қоладиган «ахборот майдончаси»ни яратади! Сайтимизнинг муайян бўлимларига реклама жойлаштирар экансиз, айнан Ўзингизга керак бўлган мақсадли аудиторияни танлаш имконига эга бўласиз. - Самарадорликнинг батафсил ҳисоботи!
Сиз сайтда ўтказилган реклама кампанияси тўғрисидаги батафсил маълумотни олишингиз ва мақолалар сонига ишончингиз комил бўлиши ҳамда рекламангизга нечта фойдаланувчи қизиқиб, баннерингизни босгани ҳақида хабардор бўлишингиз мумкин. - Рекламанинг энг бюджетли турларидан бири!
Тармоқда ишлар юришиб кетиши учун рекламага катта бюджет сарфлаш мутлақо зарур эмас. Torg.com бюджети бўйича ҳам, ҳар бир мурожаат қиймати бўйича ҳам арзонроқ. Фақат шу ерда Ўзингизга кераклигича харид қилишингиз мумкин!
Рекламангизни www.torg.com сайтда жойлаштирар экансиз, реклама кампаниясидан сифатли натижа олишга умид қилсангиз бўлади. Жуда кўп фойдаланувчилар – бу Ўзбекистон истеъмолчилари армиясидир!
Агар Сиз сайтимизда баннер жойлаштирмоқчи бўлсангиз, унда биз билан алоқа қилиш учун ушбу шаклдан фойдаланинг.
Илтимос, Шарҳларда ташкилотингизнинг номини ва Сизни қизиқтираётган баннерни кўрсатинг.
Батафсил маълумот учун 150-888-4 рақамига қўнғироқ қилинг
Баннерларга талаблар:
Баннерларнинг ҳажми 35Кб дан ошмаслиги лозим.
Баннерлар GIF, JPG ва SWF (flash) форматларда қабул қилинади. Flash-баннер ўз кодида сайтга ҳаволага эга бўлиши керак.
Агар реклама қилинаётган маҳсулот мажбурий сертификация қилиниши керак бўлса, баннерда «товар сертификатланган» ёки «товарлар сертификатланган» деган ёзув бўлиши лозим.
Агар хизматлар, ишлаб чиқариш ёки маҳсулотни сотиш лицензияланиши керак бўлса, унда баннерда «хизмат лицензияланган» ёки «хизматлар лицензияланган» деган ёзув бўлиши зарур.